Жорж Вашингтон университетининг халқаро муносабатлар бўйича Эллиотт мактаби Марказий Осиё дастури директори Марлен Лаурэль билан интервью

Вашингтон шаҳрида Оқ уй, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси биносидан бир неча қадам масофада Жорж Вашингтон университетининг халқаро муносабатлар бўйича Эллиотт мактаби жойлашган. У  шу соҳага ихтисослашган жаҳондаги етакчи таълим муассассаларидан бири саналди.  Шу бугунгача  Эллиотт мактабини  дунёнинг турли бурчакларидан 20 000 мингдан ортиқ мутахассислар тамомлаган. Улар  халқаро муносабатлар, давлат бошқаруви, жамоат ташкилотлари , хусусий ва нодавлат секторида фаолият юритишмоқда. Мазкур мактаб шу йилнинг март ойида  Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақаларқаро  тадқиқотлар институти билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган.

Марлен Лаурэль (Жорж Вашингтон университетининг халқаро муносабатлар бўйича Эллиотт мактаби Марказий Осиё дастури директори) –  Бу ерда талабалар турли таълим дастурлари  асосида ўқитилади. Шунингдек, улар  1-2 йил давомида хорижий давлатларда ҳам таълим олишади.  Мактабда мана 7 йилдирки  Марказий Осиё дастури амлга оширилмоқда.  Талабалар ушбу дастур орқали Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонни ўрганишади.  Биз учун ушбу минтақа қандай ривожланаётганлиги мухим. Минтақани яхшироқ тушуниш учун биз  кузатилаётган гиеосиёсий ўзгаришлар, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ривожланишни ўрганамиз.  Ўзбекистон географик, демографик, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб  минтақада асосий роль ўйнайди.  Экспертлар Ўзбекистонда  кечаётган ўзгаришларни , давлатнинг ташқи дунёга очилаётганлигини алоҳида қайд этишмоқда. Бу билан унинг  Марказий Осиёдаги роли янада ошиб бормоқда.

САВОЛ: Шу йилнинг март ойида Эллиот мактаби  Ўзбекистоннинг Стратегик ва минтақаларқаро  тадқиқотлар институти ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.  Истиқболда ҳамкорликда тадқиқотлар амалга ошириладими?

Марлен Лаурэль (Жорж Вашингтон университетининг халқаро муносабатлар бўйича Эллиотт мактаби Марказий Осиё дастури директори) –   Биз Ўзбекистонда ёзги мактаб ташкил этмоқчимиз.  Мамлакатингиздан бу ерга ёш олимларни таклиф қилиш ниятларимиз ҳам бор.  Улар билан биргаликда қўшма тадқиқотлар амалга оширишни режалаштирганмиз.

UzReport TV лавҳасидан

Халқаро Пресс-клуб таржимаси