Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Таълим соҳасида имзоланган ҳужжатлар

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус Таълим вазири Ином Уришевич Маджидов ва Россия Федерацияси Фан ва олий-таълим вазири Михаил Михайлович Котегов Ўзбекистон Республикасида Россия Федерациясининг Олий таълим бўйича Таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзоладилар.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужабар Абдусаттарович Абдуваҳидов ва Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничий, Ўзбекистон Олий таълим муассасалари ректорлар кенгаши билан Россия ректорлари иттифоқи умум Россия жамоат ташкилоти ўртасидаги битимни, ҳамда Ўзбекистон Миллий университети билан Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида Фанлараро илмий таълим марказини ташкил этиш тўғрисида битимни имзоладилар.
  3. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужабар Абдусаттарович Абдуваҳидов ва Москва давлат халқаро муносабатлар институти ректори Анатолий Василевич Торкунов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Москва давлат халқаро муносабатлари институти ўртасида Ўзбекистон Республикасида МДХМ институти филиалини очиш тўғрисида битимни имзоладилар.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Давлат бошқарув академияси ректори Рустам Собирович Қосимов ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ректори Виктор Антонович Садовничий Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартномани имзоладилар.